Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда музейлар сони яна биттага кўпаяди

Самарқандда музейлар сони яна биттага кўпаяди

2018 йилда Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси қурилади.

Фото: «Samarkand.uz»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги қарорига кўра, 2018 йилда Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси учун шаҳарнинг Эски шаҳарга яқин қисмида янги бино қурилади.

Мазкур лойиҳа учун 7 миллиард сўм маблағ ажратилган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бундан ташқари, 8 та музей қайта таъмирланади. Таниқли оқин Эргаш шоир Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи қурилишига ҳам қарийб 2,5 миллиард сўм маблағ берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг