Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Санъаткорлар Самарқандни айланиб келишди

Санъаткорлар Самарқандни айланиб келишди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида махсус сайёҳлик тури ташкил этилди.

Мазкур сайёҳлик турида ўзбек маданияти ва санъатининг 100 нафарга яқин арбоблари, таниқли ёзувчи ва шоирлар, ижодкор зиёлилар, актёрлар Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжолар, тарихий-маданий ёдгорликлар, вилоятнинг ўзига хос урф-одат ва анъаналари билан яқиндан танишишга муваффақ бўлишди.

Қатнашчилар Имом ал-Бухорий мажмуаси ва Самарқанд шаҳрининг бошқа диққатга сазовор жойларини зиёрат қилиш имкониятига эга бўлишди. Сайёҳлик тури иштирокчилари соҳибқирон Амир Темур номи билан боғлиқ Самарқанд шаҳрида миллий меъморлик анъаналари асосида бунёд этилган «Боғи шамол» мажмуаси билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, саёҳлик тури сўнгида меҳмонлар Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ҳақига дуолар ўқишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг