Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Scorpion» фильмининг суратга олиш ишлари Марокашда давом этмоқда

«Scorpion» фильмининг суратга олиш ишлари Марокашда давом этмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Шу йилнинг октябрь ойида экран юзини кўриши режалаштирилган «Scorpion» бадиий фильмининг суратга олиш ишлари айни дамда Марокаш ҳудудида бўлиб ўтмоқда.

Кино дунёсининг маҳоратли ижодкорларини бир ерда жамлаган мазкур фильм режиссёри Мухлиса Азизова ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида шундай қайд қолдирган: «Ўзбекистон ёшлар иттифоқига билдирилган ишонч ҳамда Марокаш, яъни кинематография ривожлантирилган давлатлардан бирида суратга олиш ишларини олиб боришга берилган имконият учун катта раҳмат».

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Марокаш дунёнинг энг машҳур картиналари суратга олинган мамлакат ҳисобланади. Жумладан, шу кунгача бу ерда «Жеймс Бонд» («James Bond»), «Жейсон Борн» («Jason Bourne»), «Бажариб бўлмас миссия» (Mission: Impossible), «Асира» («Taken»), «Саҳро шаҳзодаси» («Prince of Persia: The Sands of Time) ва бошқа яна кўплаб машҳур фильмлар суратга олинган.

«Scorpion» бадиий фильмининг Марокашдаги блоги учун 10 нафардан ортиқ марокашлик машҳур актёрлар, жами 40 кишилик ижодий гуруҳ суратга олиш майдонида ишлаяпти. Оммавий саҳналарга эса 200 киши жалб этилган. Фильмда бирорта ҳам тасодифий кадр йўқ, оммавий саҳналар ҳам махсус амалга оширилмоқда.

Марокаш полицияси суратга олиш майдонидаги хавфсизликни тўлиқ таъминлаш учун жалб этилган. Аэропорт, темир йўл вокзали, Марракеш шаҳрининг «эски шаҳар» қисмида йирик масштабдаги суратга олиш ишлари давом этяпти.

Қайд этиш лозимки, суратга олиш ишлари Ўзбекистон кинокомиссиясининг бевосита кўмаги ҳамда Марокашнинг машҳур кинокомпанияси «Magic production» ҳамкорлигида бўлиб ўтмоқда.

«Scorpion» фильмининг суратга олиш ишлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг