Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сеними, шошмай тур!» нега тақиқланган?

«Сеними, шошмай тур!» нега тақиқланган?

Фото: «Сеними, шошмай тур!» мультсериалидан кадр

«RAMBLER»нинг ёзишича, «Сеними, шошмай тур!» узоқ йиллар болажонларнинг севимли мультипликацион сериали бўлиб келган. Томошабинлар бўрининг қуённи тинимсиз қувишини, пировард натижада устомон қуён ҳамиша бешикаст қолганини, ярамас бўри эса ҳар бир сериянинг охирида жаҳл билан «Сеними, қуён, шошмай тур!» деб бақиришини катта қизиқиш билан кузатишган.

Бир қарашда, комедияли мультсериалнинг нима ёмон томони бор дейсиз? Тўғри, фақат ҳамма давлатларда ҳам «Сеними, шошмай тур!»ни қучоқ очиб кутиб олишмади. Финляндияда 80-йилларда маҳаллий телеканаларда сериални умуман намойиш қилишни тақиқлаб қўйди.

Негаки, давлат комиссияси сериални ҳаддан ташқари шафқатсиз деб баҳолади. Финларнинг фикрича, қуён аслида шафқатсиз ва зараркунанда, бўри эса уни деб қийналишга мажбур. Устига-устак, бу сериал ҳаддан ташқари бераҳмликда айбланган ягона ҳолат эмас.

2012 йили Россияда мультсериални «18+» тоифасига киритиш ҳамда уни телевидениеда 23:00 дан кейин намойиш этиш ҳақида миш-мишлар тарқалди. Ҳаммасига «зўравонлик ва чекиш саҳналари» сабаб бўлди. 2012 йил 1 сентябрда болаларни соғлиги ва ривожланишига зарар етказувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун кучга киргандан сўнг юз берди.

Қизиғи шундаки, 2014 йили мультсериал россияликлар орасида машҳурлик бўйича биринчи ўринни эгаллади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг