Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шоир Мирзо Карим Тошкентдаги ижодий учрашувга ҳарбий либосда келди

Шоир Мирзо Карим Тошкентдаги ижодий учрашувга ҳарбий либосда келди

Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказида Тошкент ҳарбий округида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида ўтказилган «Китобларда ҳаёт акси бор» номли ижодий учрашувга таниқли шоир Мирзо Карим ҳарбий хизматни ўтаган йилларидаги ҳарбий либосда келди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Бадиий кечада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Ботир Эргашев ҳамда шоира Фароғат Худойқулова бугунги кунда нашрга тайёрланиб чоп этилган янги адабиётлар, уларнинг мазмун-моҳияти, келгусида чоп этилиши режалаштирилаётган асарлар, бугунги китобхон ва мутолаа санъати тўғрисида сўз юритишди. Улар иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб бериш билан бир қаторда ўзларининг ижод намуналари билан йиғилганларни баҳраманд қилишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мирзо Каримдан мухлислар аллақачон барчани кўнглидан жой олиб, қўшиққа айланган «Орангизда онам бўлсайди...» номли шеърини айтиб беришини сўрашди. Шоир ушбу шеърини мухлисларига ўқиб берди.   

– Ахборот технологиялари шиддат билан ривожланиб, барча соҳаларда глобаллашув давом этса-да, шуни ишонч билан айтиш мумкинки, ҳар қандай кашфиёт китоб мутолаасига тўсқинлик қила олмайди. Аксинча, барча ўзгаришларнинг туб моҳиятини англаб етишга ёрдам беради, – дейди подполковник Тўлқин Халилов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг