Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суратда кимни кўряпсиз? Энг машҳур оптик иллюзиялардан бирининг сири очилди

Суратда кимни кўряпсиз? Энг машҳур оптик иллюзиялардан бирининг сири очилди

Фото: Уилям Эли Ҳилл

Флиндерс университети ва Жанубий Австралия университети олимлари инсон оптик иллюзияни қандай қабул қилиши унинг ёшига боғлиқ деган тўхтамга келишди. Тадқиқот натижалари «Scientific Reports» журналида чиқди.

«Менинг хотиним, менинг қайнонам» оптик иллюзиясининг ўзига хослиги шуки, битта қиёфада икки нафар: ёш аёл (боши хиёл тескари бурилган — томошабинга унинг бурни, кўзи қисман, қулоғи ва маржон тақилган бўйни кўриниб турибди) ва кекса аёл (томошабинга юзи ён томондан (профиль) кўринади, шунингдек, икки кўзи, дўнг бурни, оғзи ва ияги намоён бўлади) тасвирланган.

Олимлар «Менинг хотиним, менинг қайнонам» оптик иллюзияси устида синов ўтказиш учун 22 мамлакатдан 18 ёшдан 68 ёшгача бўлган 666 нафар кишини жалб этишди.

Қизиғи, 30 ёшгача бўлганлар ёш аёл, 30 ёшдан катталар эса кекса аёл тасвирини тезроқ илғашган.

«Менинг хотиним, менинг қайнонам» сурати илк маротаба немис откриткасида 1888 йили пайдо бўлган. Кейинчалик, 1915 йилда карикатурачи рассом Уилям Эли Ҳилл ўз талқинини тақдим этди ва бу оптик иллюзиянинг мумтоз намунасига айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг