Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Суратдаги бош вазир (гўдак)ни танидингизми? Ва яна 12 та тарихий фото

Суратдаги бош вазир (гўдак)ни танидингизми? Ва яна 12 та тарихий фото

Канада бош вазири Пьер Эллиот Трюдонинг қўлтиғида Канаданинг бўлғуси бош вазири Жастин Трюдо (2015 йил 20 октябридан).

Баъзида биргина фотосурат битта китобдан ҳам кўпроқ тасаввур беради. Бу суратлар билан тарих бамисоли тилга киради.


«Тўрт от» расми. Эрон, XVII аср бошлари. (Яна иккита отни топа олдингизми?)


Сомм дарёси бўйидаги жанг, Франция, 1916 йил. Биринчи жаҳон урушидаги энг катта қирғинбаротлардан бири. 1 миллиондан ортиқ инсон ўлдирилган ёки жароҳат олган. Суратда ўша жангда артиллерия қуролларидан қолган гильзалар «хирмони».


Бонни ва Клайднинг 1934 йил 23 майида пистирмага тушган «Ford V8» машинаси. Машинани илма-тешик қилиб ташлаган ўқлардан қолган излар сони 160 тадан ортиқ.


Далай Лама 2 ёшда, 1937 йил.


Юрий Гагарин мухлисалари қуршовида, 1968 йил. Вақтлар ўтиб қаҳрамонлар ҳам, мухлисалар ҳам ўзгармоқда (афсус).


Улар орасида фақат биттаси дунёни забт эта олди. «Coca-Cola»нинг эски рекламаларидан бири.

 


Миллионер Дональд Трамп 30 ёшда, Нью–Йорк, 1976 йил.


Кристиан Бейл 1987 йилда Совет иттифоқи ва Швеция ҳамкорликда суратга олган «Мио, болагинам Мио» фильмида (танидингиз деб умид қиламиз). Бу актёрнинг кинодаги биринчи катта роли. Кейинчалик Ҳолливуд юлдузига айландики, ортиқча таъриф шарт эмас.


Барак Обама отаси туғилган қишлоқда, 1988 йил.


Ленин ҳайкалининг олиб ташланиши, Берлин, 1991 йил.

 


Франко Коломбо, Жан-Клод Ван Дамм, Ральф Меллер ва Арнольд Шварценеггер «Универсал аскар» фильмини суратга олиш жараёнида, 1991 йил.


Сэр Тим Бёрнерс-Ли ва у яратган дунёдаги илк веб-сайт, 1991 йил.

(Давоми бор.)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг