Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сув ва экология мавзусидаги расм ва иншолар танловида қатнашинг!

Сув ва экология мавзусидаги расм ва иншолар танловида қатнашинг!

Фото: «UzWaterAware»

Ҳар йили 30 март куни бутун дунёда Ер муҳофазаси куни  халқаро байрами нишонланади. Бу байрам атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида бутун сайёрамиздаги инсонларни бирлаштиришга йўналтирилган. Шу куни сувга доир маълумотлардан хабардорликка йўналтирилган UzWaterAware лойиҳаси доирасида Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (МОМЭМ)нинг Ўзбекистондаги филиали Европа Иттифоқининг молиявий қўллаб-қувватлаши остида болалар ўртасида «Ер ва сув», «Менинг Ўзбекистоним ва сув ресурслари» мавзуидаги расмлар ва иншолар танловига старт беради.

2018 йилнинг 30 мартидан 1 июлига қадар бўлиб ўтадиган танловда Ўзбекистонда яшовчи 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар иштирок этиши мумкин. Иштирокчиларнинг ишлари ёшга доир уч тоифага ажратилган:

1 тоифа – 1-4 синфлар ўқувчилари;

2 тоифа – 5-7 синфлар ўқувчилари;

3 тоифа – 8-9 синфлар ўқувчилари.

Танловнинг асосий мақсади – бутун Ўзбекистон бўйлаб мактаб ўқувчилари ва ота-оналарнинг эътиборини сув ресурслари ва умуман атроф-муҳит муҳофазасига қаратиш.

Юқоридаги мавзудаги расмлар ёки ижодий иншолар, шунингдек иштирокчилар ҳақидаги қисқа маълумот (ота-оналар билан боғланиш рақамлари билан бирга) uzbekistan@carececo.org ҳаволаси бўйича қабул қилинади. Хатнинг мавзу сатрига «UzWaterAware лойиҳасининг болалар танлови» деб ёзилсин.

Танлов якунларига кўра энг яхши ишлар (ҳар бир тоифада биттадан) эълон қилинади ва уларнинг муаллифлари қимматбаҳо совғалар билан мукофотланади. Ғолиблардан ташқари ўзига хос ишлари билан кўзга ташланган иштирокчиларга турли номинацияларда рағбатлантирувчи совғалар тақдим этилади.

UzWaterAware лойиҳаси менежери, Ўзбекистондаги МОМЭМ филиалининг сув лойиҳалари бўйича мутахассиси Жусипбек Казбеков бу борада шундай дейди:

— Лойиҳамиз доирасида биз бутун Ўзбекистон аҳолиси эътиборини сув ва келажак авлод учун ундан оқилона фойдаланиш мавзусига қаратмоқчимиз. Бу йўналишда болалар билан ишлаш алоҳида аҳамиятга эга. Болаликдан сувга, табиатга ва умуман, атроф-муҳитга ҳурмат билан муносабатда бўлишни ўргатиш муҳимдир. Умид қиламизки, мазкур танлов бунда бизга ёрдам беради.

UzWaterAware – тўлиқ номи «Ўзбекистонда сув ва экология бақарор ривожи учун хабардорликни ошириш ва ҳамкорликни ривожлантириш. Компонент 3» лойиҳаси  – Европа Иттифоқининг молиявий қўллаб-қувватлаши остида ҳамда «Сувчи» ННТ иштирокида Ўзбекистондаги МОМЭМ филиали томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳа иқлим ўзгариши шароитларида аҳолининг кенг қатламини сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси муҳимлигига эътибор қаратиш ва хабардорлик даражасини оширишга йўналтирилган. Лойиҳанинг миллий ҳамкори - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги.

Маълумот учун: Ер муҳофазаси куни нима қилиш керак?

Кўчалар ва сув ресурслари мавжуд жойлар (ариқлар, сув ҳавзалари)даги чиқиндиларни йиғиштириш; дарахт ва бошқа ўсимликларни экиш; машина ёки транспортда ҳаракатланиш ўрнига пиёда ёки велосипедда сайр қилиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг