Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туғилган кунга «совға»: хонанда 500 доллар жаримага тортилди

Туғилган кунга «совға»: хонанда 500 доллар жаримага тортилди

Фото: «YouTube»

Душанбе суди таниқли тожик эстрада қўшиқчиси Фируза Ҳафизовани 5 минг сомоний (500 доллардан кўпроқ) жаримага тортди. Асос — хонанда туғилган кунини ҳамкасблари билан бирга нишонлаган.

Хонанда Тожикистоннинг маросимлар тўғрисидаги қонунини бузгани учун жазоланди. Бу қонун фуқароларга ўз таваллуд айёмларига артистлар тугул дўстларни чақиришни ҳам ман этади, байрам қилмоқчимисан, марҳамат, фақат оила даврасида.

«Ҳафизова иши»да далилий ашё сифатида унинг туғилган кунида олиниб, ижтимоий тармоқларда «айлантирилган» видео асос қилиб олинди.

Мамлакат президенти Имомали Раҳмон ташаббуси билан «Тожикистон Республикасида анъаналар, маросимлар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, 2007 йилнинг 8 июнида амалга киритилган, 2017 йилдан янада кучайтирилганди. Қўшни давлат ҳукуматини ҳам тушуниш керак, ахир фуқаролар мамлакат бюджети харажатларидан бир ярим баравар кўп пулни тўй ва дафн маросимларига сарфлаб юборишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг