Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент зилзиласи ҳақида фильм суратга олинади

Тошкент зилзиласи ҳақида фильм суратга олинади

Россия ва Ўзбекистон вакиллари кинематография соҳасида бешта ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Бу ҳақда «Ўзбеккино» матбуот хизмати хабар берди. 

Хусусан, «Марс Медиа» кино компанияси раҳбари Рубен Дишдишян ва «Ўзбеккино» миллий агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов «Тошкент-66» филмининг суратга олиш жараёнини Ўзбекистонда ташкил этиш тўғрисида келишиб олишди. Шунингдек, «Megogo» ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ўртасида «Хўжа Насриддин» фильмини ишлаб чиқариш тўғрисида меморандум имзоланди.

Режиссор Юсуф Розиқов ТАСС агентлигига берган интервьюсида, режиссёр ва сценарист Рауф Кубаев билан «Тошкент-66» фильмига сценарий ёзишни бошламоқчи эканликларини айтди. Кинокартина драма жанрида суратга олинади.

«Биз ёшлигимиз, ҳатто болалигимизга бағишланган фильмни суратга олишни хоҳлаймиз. Тошкентда даҳшатли зилзила бўлган пайтлар бизнинг ёшлик пайтларимизга тўғри келган. Биз табиий офат ҳақида эмас, балки содир бўлган воқеалар ва ҳаётимизда қандай ўзгаришлар бўлганини эслаш ниятидамиз», дейди Розиқов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг