Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Россиядаги машҳур кино институтининг филиали очилади

Тошкентда Россиядаги машҳур кино институтининг филиали очилади

Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) биноси

Фото: «Ўзбеккино» МА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2017 йил 29 декабрда кинематография соҳасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар бўйича ўтказилган йиғилиш баёнида Москва шаҳридаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг (ВГИК) Тошкент шаҳар филиалини очиш бўйича таклиф тайёрлаш белгилаб қўйилган.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг кино соҳасидаги кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Москва шаҳридаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент шаҳар филиалини очиш бўйича Россия Федерацияси ҳукумати билан музокаралар олиб бориши ва натижаси юзасидан тегишли таклиф тайёрлаши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур олий таълим муассасаси кинематографчиларни етиштириб берувчи дунёдаги нуфузли таълим даргоҳларидан бири бўлиб, ўзбек киноси арбобларининг кўпчилиги айнан мана шу муассасада билим олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг