Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Романовлар қасри Маданият вазирлигига берилди

Тошкентдаги Романовлар қасри Маданият вазирлигига берилди

Фото: Википедия

Тошкентдаги Романовлар қасри Маданият вазирлиги ҳисобига ўтказилди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилиб ўтди.

Тарихий иншоот узоқ вақт Ташқи ишлар вазирлиги ҳисобида бўлган. Шундан сўнг маълум муддат муқаддам Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилган эди.

Вазирлик томонидан хабар қилинишича, Романовлар қасрини Маданият вазирлиги ҳисобига олиш ишлари деярли тугаган. Айни вақтда бино тўлиқ реконструкцияга тайёрланмоқда. Романовлар қасрида музей ташкил этилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Романовлар қасри 1891 йилда қурилган эди. Ушбу бинода Россия императорлари оиласи вакили Николай Романов истиқомат қилган.

Иншоот икки қаватдан иборат бўлиб, ертўла қисми ҳам яшаш учун мўлжалланган. Ёзнинг жазирамасида бу ерда иссиқдан сақланиш мумкин бўлган. Шу билан бирга бинонинг ертўла қисмида ошхона ҳам жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг