Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркманистон делегацияси Хоразмга ташриф буюрди

Туркманистон делегацияси Хоразмга ташриф буюрди

Фото:«Madaniyat.uz»

Хоразм вилоятига Туркманистон Республикасидан шоирлар, олий ўқув юртларнинг илмий ходимлари, кинемотографлар, маданий марказлар, ОАВ ҳодимлари, музей ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги сайтида хабар берилди.

Фото:«Madaniyat.uz»

Меҳмонларни Хоразм вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Салаев ва Шовот тумани ҳокими Х.Юсуповлар Шовот туманида кутиб олишди. Икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида делегация аъзолари Урганч туманидаги «Ўзбек-Туркман» дўстлик уйи ва «Улли ҳовли» ёдгорлик мажмуасида ҳамда Урганч шаҳридаги «Ёшлар маркази»да бўлдилар.

- «Улли ҳовли» ёдгорлик мажмуасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, бинонинг асл тарихий ҳолати сақлаб қолинган. 20 ўринли меҳмонхона, туркман ўтовлари, отхоналар, хуллас, сайёҳлик ва зиёрат туризми учун барча шароит яратилган экан, - дейди Туркманистон қахрамони Гўзал Шоқулиева. Ўйлайманки, ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашиш жараёнида бизнинг дўстлик-ҳамкорлик алоқаларимиз янада мустаҳкамланади.

Фото:«Madaniyat.uz»

Бугун меҳмонларнинг Хива шаҳрига ташриф буюриши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг