Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТВда нима гап? Xabar.uz муаллифи ёзган сценарий асосида телесериал суратга олинди

ТВда нима гап? Xabar.uz муаллифи ёзган сценарий асосида телесериал суратга олинди

Етим бола асраб олган ўқитувчи қисмати. Нега унинг жонига қасд қилишди? Ахир бу инсон роҳат-фароғатда яшаши керак эди-ку? Наҳотки яхшиларга ростдан ҳам кун бўлмаса?..

Кутилмаган воқеаларга бой, турфа тақдир эгаларидан ҳикоя қилувчи ушбу «Али ва Алия» телесериали томошабинни асло зериктирмайди. У 13 сентябрдан эътиборан MY5 телеканали орқали намойиш этилмоқда. YouTube орқали ҳам кўрсатилмоқда

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ижодкор, xabar.uz муаллифларидан бири Анвар Намозов сценарийси асосида суратга олинган мазкур сериал турли зиддиятларга бойлиги билан ҳам ажралиб туради. Унда зиёлилар ҳам, талаба ёшлар ҳам, бизнес соҳиблари-ю оддий касб эгалари ҳам намоён бўлади.

Ролларни машҳур актёрлар ва актрисалар Нозим Тўлахўжаев, Зуҳра Ашурова, Раъно Зокирова, Шуҳрат Умаров ва бошқалар ижро этишган. Жумладан, Нозим Тўлахўжаев мактаб ўқитувчиси ролини талқин қилган.

Дарвоқе, муаллифнинг ўзи сериалда прокурор ролини ижро этган. Ушбу қаҳрамон ўғлига паст баҳо қўйган ўқитувчини маҳкамага чақириб дағдаға қилади. Бироқ бир гап туфайли попуги пасайиб қолади. 

«Али ва Алия» 100 қисмдан иборат. Унда катталар билан бирга ёшлар ҳаёти ҳам алоҳида ҳикоя қилинади. Жамиятдаги иллатлар — очкўзлик, ҳасад, адоват, ичкиликбозлик қораланиб, китобхонлик, оқ кўнгиллик, самимийлик, ота-онага ҳурматда бўлиш каби фазилатлар улуғланади. Режиссёр Равшан Нурмуҳаммедов.

Сценарий муаллифи Анвар Намозовнинг «Мен — кўринмас одам», «Жумбоқ», «Онаси ўпмаган йигит», «Нотаниш», «Учрашув» ва бошқа китоблари нашр қилинган. Сайтимизда эса «Қўрқув, умид, илтижо», «Журналист нега қамалган эди?», «Тоҳир Малик кўрмай кетган фильм», «Воажаб! Китоб ўқтмаганга 55 балл» ва бошқа мақолалари эълон қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг