Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч йил давомида олинган фильм 24 март куни катта экранларга чиқади

Уч йил давомида олинган фильм 24 март куни катта экранларга чиқади

Шу йилнинг 24 март куни «Танҳоимсан» фильми юртимиз кинотетарларида намойиш этила бошлайди. Режиссёрлар Мурод Йўлдошев ва Акбар Инсоповнинг илк иши бўлмиш ушбу кинокартинани суратга олишга уч йил сарфланди. Бунинг сабаблари кўп. Фильм ижодкорлари бу ҳақда томошабинларга премьера куни сўзлаб беришлари режалаштирилган.

Фильмда бош қаҳрамонларни Шаҳло Темирова, Лола Элтоева, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Элёр Носиров, Собир Отажонов гавдалантирган. Шунингдек, ёш актёр Ғайрат Исломов фаолиятида илк марта бош ролни ижро этган.

«Танҳоимсан» фильмининг мавзуси муҳаббат. «Яна шу мавзуми, бошқа мавзу қуриб қолганми?» дейишга ошиқманг. Сценарий муаллифи ҳам, режиссёрлар ҳам, фильмда роль ижро этган акётрлар ҳам ушбу кинокартина бошқаларникига ўхшаб қолмаслиги, оригинал чиқиши ва томошабинлар кўнглидан жой олиши учун анча тер тўкишган. Шу боис, келинг, аввал фильмни томоша қилинг. Хулосани эса томошадан кейин чиқарарсиз.

Фильмнинг премьераси 23 мартда Алишер Навоий номидаги киносаройда бўлиб ўтиши режалаштирилган. 24 мартда бошлаб эса шу юртимиз кинотеатрларида намойиш этила бошлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг