Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Широқ ҳақида телесериал ва Беҳбудий ҳақида бадиий фильм суратга олинади

Широқ ҳақида телесериал ва Беҳбудий ҳақида бадиий фильм суратга олинади

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ўзбек халқининг тарихий сиймоларига бағишланган фильмларни суратга олиш бўйича келишувга эришилди.

Улардан аҳамонийларга қарши курашган чўпон Широқ ҳақидаги сериалдир.

Кейинги лойиҳа жадидчилик ҳаракатининг таниқли намояндаларидан бири, ёзувчи ва драматург Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида бадиий филм яратишдан иборат. Бу йил Ўзбекистонда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 145 йиллиги кенг нишонланади.

Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги фильмни Самарқандда шу йилнинг охиригача суратга олиш режалаштирилган.

Томонлар Широқ ҳақидаги телесериалларни суратга олишда маслаҳатчи сифатида чет эллик режиссёрларни таклиф қилишга қарор қилишди.

Навоий вилоятида ҳам филмни суратга олиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Ушбу вилоят ҳудудида фильмда Широқнинг душманларни адаштиришига мос келадиган саҳролар бор. Шу муносабат билан «Ўзбеккино» ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ушбу лойиҳада иштирок этиш учун Навоий вилояти ҳокимлиги вакилларини таклиф қилишмоқчи.

Широқ ҳақидаги телесериалнинг сценарийси Назар Эшонқул тахаллуси билан танилган ёзувчи ва кинодраматург, 20 дан ортиқ сериал ва бадиий фильмлар сценарийсини ёзган Назар Холиқуловга тегишли.

«Ўзбеккино» раҳбарияти юқоридаги филмларнинг режиссёрларини танлов асосида танлаб олишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг