Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ватан учун яшайлик!» танлови ғолиблари тақдирланди

«Ватан учун яшайлик!» танлови ғолиблари тақдирланди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бугун, 14 сентябрь куни «Ватан учун яшайлик!» VII Республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.

Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб, она диёримизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги йўлидаги улуғвор янгиланишлар, замондошларимизнинг ёрқин сиймоси акс эттирилган, юксак маҳорат билан ёзилган энг сара бадиий-публицистик мақолалар, очерклар, насрий ва шеърий йўналишдаги энг сара асарлар учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан эълон қилинган мазкур танловга жами 54 муаллифнинг 107 асари келиб тушди.

1-ўрин:

Анвар Обиджон – «Фарғоналиклар» эсселар тўплами учун.

2-ўрин:

Наби Жалолиддин – «Тегирмон» романи учун.

Меҳмонқул Исломқулов – «Одам дунёга ҳайратланиш учун келади» бадиий ва публицистик тўплами учун.

3-ўрин:

Манзар Абулхайр – «Навоий асарларининг изоҳли луғати» китоби учун.

Нўмон Раҳимжонов – «Бадиий сўз эстетикаси» тўплами учун.

Зуҳриддин Исомиддинов – «Манас» эпосининг янги таржимаси ва матбуотда эълон қилинган публицистик асарлари учун.

Рағбатлантирувчи мукофотлар:

Сайди Умиров – «Сеҳрли ва меҳрли сўз» бадиий публицистик тўплами учун.

Йўлдош Солижонов – «Лирика латофати, насрнинг назокати» рисоласи учун.

Зебо Мирзаева –адабиёт тарғиботига бағишланган туркум кўрсатувлари ва матбуотда эълон қилинган мақолалари учун.

Муҳиддин Омон – «Ўртамизда ишқнинг гулхани» шеърий тўплами учун.

Адиба Умирова – матбуотда эълон қилинган шеърий ва публицистик асарлари учун.

Шу куни “Зулфияхоним қизлари” клуби аъзоларининг маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Тадбир дастурига кўра, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари Ўзбекистон халқ шоири Зулфия ҳайкали пойига гул қўйди ҳамда мушоира қилди.

“Дўрмон” ижод уйида “Устоз-шогирд анъанаси”га мувофиқ маҳорат дарслари ташкил этилди. Дарсларни устоз ижодкорлар — Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари — Шарифа Салимова, Ҳаётхон Ортиқбоева (1-босқич), “Меҳнат шуҳрати” ҳамда “Дўстлик” орденлари соҳибаси Зулфия Мўминова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Гавҳар Ибодуллаева, “Дўстлик” ордени соҳибаси Фарида Афрўз олиб борди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг