Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Via Marokand» лицензияси олинди, Жасур Умиров ва «Уммон» қатъий огоҳлантирилди

«Via Marokand» лицензияси олинди, Жасур Умиров ва «Уммон» қатъий огоҳлантирилди

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳоловчи Бадиий кенгаш аъзолари томонидан «Via Marokand» гуруҳининг «Турист» қўшиғига ишланган видеоклипида жузъий камчиликлар бўлгани боис клипни оммага тақдим этиш рад этилган эди.

Бироқ гуруҳ аъзолари бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ушбу клип оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этилгани сабабли, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган низомнинг 37-бандига асосан, «Via Marokand» гуруҳи аъзолари Зокирова Асалхон Бахтиёржон қизи ва Тошматов Абдурашид Ҳусановичларга берилган лицензиялар жорий йилнинг 29 май кунидан тўхтатилган. Бу ҳақда «Xabar.uz»га муассаса матбуот хизмати хабар берди.


Мавзуга доир:
«Ўзбекконцерт» бадиий кенгашидан ўтмаган клиплар «ЗўрТВ»да «айланиб» ётибди


Шунингдек, кенгаш аъзолари томонидан «Уммон» гуруҳининг «Оқ гулим» ва хонанда Жасур Умировнинг «Сайпи» деб номланган қўшиғи ва унга ишланган клипларидаги мавжуд камчиликларни тўғрилаб, оммага тақдим этиш вазифаси топширилган эди. Бироқ билдирилган камчиликлар тўлиқ бартараф қилинмасдан эфирга берилгани учун хонанда Жасур Умиров ва «Уммон» гуруҳи огоҳлантирилган.

Агар ушбу ҳолат яна такрорланса, уларга берилган лицензиялар муддатидан аввал тўхтатилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг