Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойдаги мўъжизавий кутубхона (фото+ видео)

Хитойдаги мўъжизавий кутубхона (фото+ видео)

Фото: «mvrdv.nl»

Бу ерда 1,2 миллион китоб сақланади ва кутубхона интерьеридан шунчаки ҳайратга тушасиз.

Яқинда Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида 1,2 миллион китоб фондига эга дунёнинг энг мўъжизавий кутубхонаси очилган эди. Майдони 34 минг квадрат метрдан иборат беш қаватли бино Голландиянинг MVRDV дизайнерлик фирмаси томонидан Тяньцзинь шаҳрининг дизайн ва шаҳарсозлик институти билан ҳамкорликда лойиҳалаштирилган.

Фото: «mvrdv.nl»
Фото: «mvrdv.nl»
Фото: «mvrdv.nl»
Фото: «mvrdv.nl»
Фото: «mvrdv.nl»

Кутубхона қурилиши уч йил давом этди. Биринчи ва иккинчи қаватда мутолаа зали, ўрта секцияларда дам олиш хоналари, юқори қаватларда конференц-зал, офислар, компьютер ва аудио-хоналар жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг