Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хориж сериалларини берухсат намойиш этиш катта муаммо келтириб чиқариши мумкин — Вазир

Хориж сериалларини берухсат намойиш этиш катта муаммо келтириб чиқариши мумкин — Вазир

Маданият вазири Озодбек Назарбеков журналистлар билан бўлган учрашув вақтида муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилди.

«Ҳеч кимдан сўрамай эфирга берилаётган сериалларнинг жавобини ким беради. Давлат каналлари қанчадан-қанча хориж сериалларини йиллаб намойиш этган. Ёки киноларни айтинг.

Агар ўша хорижий компаниялар судга берса давлат қанча пул тўлашга мажбур бўлишини кимдир ўйлаяптими?

Майли, агар ўзимиздаги бирор хонанданинг қўшиғини берухсат қўйиб юборишса ва у судга берса, келишиб кетса бўлади. Уйига бирорта чопон кўтариб бориб, келишиб олиш мумкин. Аммо хорижий компаниялар билан бундай қилиб бўлмайди.

Ҳозир хориждан фильм ёки сериал сотиб олишга қурби етадиганлар йўқ. Аммо намойишлар ҳамон давом этяпти. Бу муаммонинг илдизи жуда чуқур.

Ҳозирча бу масала тартибга солингани йўқ. Аммо тегишли идоралар томонидан муаллифлик ҳуқуқи мавзусига қизиқиш билдирилмоқда», — дейди Озодбек Назарбеков.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг