Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги қарор билан меценатлик ҳақида қонун лойиҳаси тайёрланади

Янги қарор билан меценатлик ҳақида қонун лойиҳаси тайёрланади

Иллюстратив сурат

Фото: «KakProsto.ru»

Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида икки ой муддатда «Меценатлик фаолияти ва маданий ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди.

Қонун лойиҳасида бошқалар қаторида қуйидагилар назарда тутилади:

— маданият ва санъат муассасаларига, шу жумладан, жисмоний шахсларга ёрдам кўрсатувчи меценатлар ва ҳомийларга солиқ имтиёзлари (чегирмалар) тақдим этиш учун ҳуқуқий асослар яратиш;

— солиқ имтиёзлари (чегирмалар) олиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда маданият ва санъат муассасаларини қўллаб-қувватлаш шаклларини ва услубларини кенгайтириш (муайян ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, мол-мулк ҳуқуқини бериш ва ҳоказо);

— маданият ва санъат муассасаларини жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлашнинг замонавий услубларини жорий этиш;

— меценатлик ва ҳомийлик ёрдамини олаётганларнинг ҳисоб бериш тизимини, шунингдек, улардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни такомиллаштириш.


Меценат — илм-фан ва санъат соҳасини ривожлантириш учун беғараз ва кўнгилли тарзда моддий ёрдам ажратадиган шахс.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг