Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги Зеландия: энг яхши кереру — маст кереру

Янги Зеландия: энг яхши кереру — маст кереру

Фото: «NEWSru»

Янги зеландияликлар 2018 йилнинг энг яхши қушини аниқлашди. Мевалар билан озиқланиб маст бўлиб қолувчи кереру (Янги Зеландия мевахўр мовий каптари) бу номга сазовор бўлди.

Оролда қушларнинг қирилиб кетаётганига жамоатчилик эътиборини тортиш мақсадида Янги Зеландияда «Йил қуши» танловини ўтказиш анъанага айланган. ВВС ёзишича, ҳозир қушларнинг 80 фоизи қирилиб кетиш хавфи остида.

Кереруга келсак, у таркибида алкоголь бор мевалар билан озиқлангани боис, кўпинча маст бўлиб қолади ва ўзини бошқара олмайди... Кутилмаганда дераза ойналарига келиб урилади, дарахтдан қулаб тушади, ҳатто ерда ётиб ухлайди.

Аммо шунга қарамай, табиатни муҳофаза қилувчи Меган Хабшернинг айтишича, кереруларни ҳамма яхши кўради, уларнинг жозибадорлиги ҳам шунда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг