Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йилнинг шов-шувли премьераси: «Мен террорчи эмасман»

Йилнинг шов-шувли премьераси: «Мен террорчи эмасман»

Фото: Кинематография агентлиги

22 май куни Алишер Навоий номидаги киносаройида «Мен террорчи эмасман. Ўлимим тарихи» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтади. Ўткир сюжетли ҳарбий драма жанридаги, реал воқеаларга асосланган фильмда террорчилик гуруҳларига қўшилиб қолганларнинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Ушбу фильм Россияда рус тилига ҳам таржима қилинди. Намойиш куни ижодий гуруҳ фильмни икки тилда ўзбек ва рус тилларида томошабинлар эътиборига ҳавола қилиш ниятида.

«Мен террорчи эмасман» бадиий фильми Ўзбекистон Кинематография агентлиги, «Мир Али синема» ва «Iskandariy visual» кинокомпаниялари билан ҳамкорликда суратга олинган.

Бош ролда Алихан Ҳусниддинов. Шунингдек, фильмда актёрлардан Санжар Джавбердиев, Зиёда Нормуродова, Насрулло Нуров, Шоҳрух Раҳимов, Бекзод Таджиев, Садриддин Амриддинов ва бошқалар рол ижро қилишган.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Муҳаммад Али Искандаров, оператор Ҳусан Атабаев, постановкачи рассом Баҳриддин Шамсутдинов, композитор Жасур Бадалбоев, ижрочи продюсер Нодир Мўминов, монтажёр Александр Ким.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг