Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёпиб қўйилган Мирзо Улуғбек парки қайта очилади

Ёпиб қўйилган Мирзо Улуғбек парки қайта очилади

Фото: RuTraveller

Тез кунда Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек парки (собиқ Тельман парки) ўрнида «Central Park» очилади. Бу ҳақида хиёбоннинг «Facebook»даги саҳифасига таяниб, «Халқ сўзи online» маълум қилган.

Қайд этилишича, хиёбоннинг қайтадан реконструкция қилиш давомида фойдаланувчиларнинг «Facebook»даги саҳифасида билдирган барча таклифлари инобатга олинган.

Кўпчилик 1934 йилда очилган паркнинг тарихи ва эски муҳити сақланиб қолишини сўраган. Хиёбоннинг йиллар давомида яроқсиз аҳволга келган барча коммуникациялари, ирригацион тизимлари, электрификацияси, автосуғориш тизимлари тўлиқ янгиланган.

Эслатиб ўтамиз, парк 2017 йилнинг 2 октябрь куни реконтрукция қилиниши сабаб ёпилгани хабар қилинганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг