Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ёшлар»да телевидениемиз тарихида илк бор тонгги дастур жонли эфирга узатилди

«Ёшлар»да телевидениемиз тарихида илк бор тонгги дастур жонли эфирга узатилди

Ушбу дастурни «Ёшлар»нинг «Янги кун»и десак бўлади.

Фото: «Xabar.uz»

Одатда, телеканаллар ўртасида тонгги дастурлар рейтинги учун зимдан кураш боради. Чунки кундузги ёки кечқурунги эфирни кўрмайдиганлар бўлиши мумкин, аммо тонгги дастурни ҳамма – бобо-момолар, ота-оналар ва болалар биргаликда кўради, яъни бу дастурнинг аудиторияси катта бўлади.

2018 йил 7 майдан «Ёшлар» телеканали катта лойиҳага қўл урди. Телевидениемиз тарихида илк марта тонгги дастур тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Ҳамма маъносига кўра ушбу дастурни «Ёшлар»нинг «Янги кун»и десак бўлади.

Дастур жамоаси. Фото: «Xabar.uz»

Хўш, «Янги кун»нинг нишона сони нималари билан ёдда қолади?

7 май – халқаро радио куни. Таниқли радиобошловчи Дилмурод Ғуломов билан суҳбат қизиқарли кечди.

7 майда Озодбек Назарбеков таваллуд топган кун. Туғилган кун соҳиби, Ўзбекистон халқ артистини студияда табрикладик.

PS: Ижтимоий тармоқларда кимсан Озодбек Назарбеков билан бўйлашиб куйлаган қизалоқ видеоси машҳур бўлганди. Кўпчилик уни негадир андижонлик бўлажак хонанда деб ўйлашарди. Озодбек Назарбеков аниқлантирдики, ўша қизча асли марғилонлик экан.

Яна бир меҳмонимиз «Гиннесснинг рекордлар китоби»дан жой олишга лойиқ навоийлик 14 ёшли Муҳаммадали Тотлибоев. Уни «Тирик калькульятор» деса бўлади. Тўғридан-тўғри эфирда бу талант эгаси қуйидаги амалларни сонияда бажарди:

64х88=

36x545846=

801025нинг илдизи=

20830096нинг илдизи=

Ҳолбуки, аксарият одамлар бу рақамларни ҳисоблашгина эмас, сўзда айтишга ҳам қийналишади. Хусусан, ўзимиз ҳам.

Янги очилган Ашхобод паркидан тайёрланган видеорепортаж томошабинлар учун ажойиб совға бўлди.

Томошабинлар меҳрини қозонган «Меҳмонхона» сериалининг иккинчи фасли ҳақидаги миш-мишларни эшитаётгандирсиз? Сериал ижодкорлари Жавоҳир Зокиров ва Акром Исоқов билан бевосита суҳбатда айрим саволларга ойдинлик киритилди.

Бироқ яна кўпгина саволлар томошабинларни қизиқтираётгани аниқ, демак «Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал!»

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг