Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлиш қийинми?

Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлиш қийинми?

Фото: «ШколаЖизни»

Ижтимоий тармоқларда баъзан Ёзувчилар уюшмасига қаратилган очиқ хатлар муҳокамаларга сабаб бўлади. Айрим ижодкорлар ушбу уюшмага аъзо бўлишда ноҳақликларга учраганини, аъзо бўлиш мушкул эканини таъкидлашади. Бундай фикрлар, албатта, ёш қаламкашларда саволлар уйғотади. Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлиш учун нима қилиш керак? Қуйида шу ҳақда маълумот берамиз.

Аввало, аъзоликка даъвогар ижодкорнинг камида иккита китоби чоп этилган бўлиши лозим. Китоблар, албатта, кенгаш томонидан ўрганилади, агар улар савияли бўлса, талабларга жавоб берса, аъзо бўлиш имкони ошади.

Кейинги асосий талаб Ёзувчилар уюшмасининг уч нафар аъзосидан (камида ўн йиллик стажга эга) тавсиянома берилиши лозим. Тавсияномада аъзо бўлувчининг ижоди ҳақида фикрлар билдирилиши керак.

Уюшма ҳудудий бўлимларидан тақдимнома берилиши лозим. Тақдимномани вилоят бўлимлари ёки Тошкент шаҳри марказий кенгаши раҳбарлари тақдим қилади.

Шунингдек, китобларнинг рўйхати ва асл нусхалари тақдим этилади.

Бундан ташқари қуйидаги ҳужжатлар ҳам керак бўлади:

— уюшма раиси номига ариза;

— паспорт, диплом, гувоҳнома, меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

— 4 дона фотосурат.

Ёзувчилар уюшмаси тақдим этган анкета, маълумотнома, ҳисоб варақаси тўлдирилади.

Барчаси бир папкага солиниб Ёзувчилар уюшмасига берилади.

Агар аъзоликка лойиқ деб топилса, қабул қилинади ёки рад этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг