Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Катта экранларга чиққан «Юлдузлар жанги»нинг саккизинчи эпизоди рекорд даражага етди

Катта экранларга чиққан «Юлдузлар жанги»нинг саккизинчи эпизоди рекорд даражага етди

Фото: «YouTube»

Яқиндагина намойиш этилган ушбу картинанинг саккизинчи «Сўнгги жедай» қисми АҚШ ва Канадада 220 миллион доллар тўплаб, катта рекорд ўрнатди. Дунё бўйича эса 450 миллион доллар йиғди. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.

«Юлдузлар жанги»нинг «Кучлар уйғониши» қисми 2015 йили катта экранларга чиққаанида 248 миллион доллар тўплаганди.

Райан Жонсоннинг ушбу филми Жорж Лукаснинг натижаларига етиб қолди. Кинематография соҳасида кейинчалик машҳурликка эришган Лукас ўзининг биринчи филмидан (1977 йил) дунё бўйлаб 775 миллион доллар йиққан эди.

Фото: «Wired.com»

Лукаснинг трилогияси 1983 йили ниҳоясига етган. 1990-йилларнинг охирида у уч картинанинг франшизини, яъни филмдан олдинги воқеаларнинг ибтидоси ҳақида филм ишлади. 2012 йилда Лукаснинг компанияси катта киностудияга айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг