Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Анвар Намозов

Дунёда тасодиф йўқ, бу сўзларни ўқиётганингиз ҳам тасодиф эмас!

Зулфиқор Мусоқов ҳақиқатлари: ушалмас орзу, фобия, «Оскар», иккинчи китоб ва бошқалар

«Кичкина табиб», «Абдуллажон», «Бомба», «Яратганга шукур», «Қўрғошин», «Дадам бетоб» ва бошқа қатор фильмлар режиссёри, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Зулфиқор Мусоқов билан эксклюзив суҳбат уюштирганимиз ҳақида хабар берган эдик. Маҳоратли режиссёрнинг бу галги интервьюси аввалгиларидан тубдан фарқ қилади. Шу пайтгача ҳеч қаерда айтилмаган, айтилса-да, ОАВда чиқмаган ҳақиқатлар, фикрлар, хотиралар ҳақида билмоқчи бўлсангиз, видеосуҳбатимизни албатта кўринг. Қуйида интервьюда тилга олинган энг сара иқтибослар билан танишишингиз мумкин.


«Мен бутун умр ўзим хоҳлаган сценарий бўйича кино суратга олганман. Тўғри, қаршиликлар бўлган. Энг катта қаршилик «Қўрғошин» фильмида бўлган. «Қўрғошин» бўйича... курашдим эмас, тўрт йил кутдим. Бадиий кенгашда мен эшитган гапларни эшитганингизда қулоғингиз сўниб қоларди. Ҳатто, ўша даврда, 2011 йилда битта арбобимиз «Бу сценарий учун Мусоқовни қамаш керак» деган гапларни айтишгача борди...»

* * *

 «Ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Эрталаб туришингиз билан ижтимоий муаммолар кўз олдингизга келгач, нима қиласиз? Биз шу ҳақда гапирмасак, ким гапиради? Мана, мен ҳар куни эрталаб уйдан чиқаман, деразамнинг рўпарасида...»

* * *

Нима учун шифокорликни орзу қилган? «Менинг битта камчилигим бор: қондан қўрқаман...»

* * *

Бу режиссёрнинг амалга ошмайдиган орзуси нима? Охирги операциядан сўнг шифокорлар нималарни қаттиқ тайинлашган?

* * *

Кинодан анча узоқ, лекин лавозими бор одам олдида ниманидир исботлаш иснод. Масалан, бировни операция қилаётган пайтда сиз ҳеч нимани билмасдан туриб, ундай қилинглар, бундай қилинглар десангиз, сизни ҳайдаб юборишади.

* * *

 «Мен номма-ном биламан, тўққизта одам «Ватан» фильмини бутун вужуди билан ёмон кўради, нафратланади... Шу одамларга ишониш керакми ёки ўттиз икки миллион қора кўзгами?..»

* * *

Бадиий кенгашдан чиқариб юборилганлар. Рўйхатда у йўқ. Сабабини ўзи ҳам билмайди. Ҳатто машҳур профессионал кинодраматург ҳам рўйхатда эмас.

* * *

 «Осмондан тушган болалар» фильми бўйича антиқа таклиф. Бу нима бўлиши мумкин? Роса қизиқ!


Бундан ташқари, сценарийдаги муаммолар, ўзини ҳурмат қилмайдиган ёзувчилар, Мусоқовнинг кассабоп бўлган ва бўлмаган фильмлари, янада кутилмаган маълумотлар ҳақида видеосуҳбатда тўлиқ билиб олишингиз мумкин.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг