Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Зувола» асил қўшиқлар миллий танлови ғолиблари тақдирланди

«Зувола» асил қўшиқлар миллий танлови ғолиблари тақдирланди

Фото: «Ўзбекконцерт» ДМ

«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг мажлислар залида «Зувола» асил қўшиқлар миллий танлови бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтган эди.

Кеча, 17 апрель куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг катта залида «Зувола» асил қўшиқлар миллий танловининг дастлабки ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда муассаса ахборот хизмати хабар берди.

Тақдирлаш маросимини Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков очиб берди ҳамда жорий йилнинг 25 январь санасидан то танлов якунланиши назарда тутилган 15 февралга қадар келиб тушган 2500 та қўшиқ орасидан кучли йигирматалик учун фақатгина тўртта қўшиқ танлаб олингани ва нисбатан яхши дея эътироф этилган 15 та қўшиқ эса танловнинг рағбатлантирувчи мукофотлари учун мўлжалланган 30 та қўшиқ сафига киритилганини такидлаб ўтди.

Танловга келиб тушган қўшиқлар ичидан энг саралари деб топилган қўшиқлар муаллифларига диплом ва пул мукофотлари топширилди.

Зуваласи пишиқ деб топилган Азиза Мамадалиева ва Юлдуз Абдураҳмонованинг «Майда-майда» қўшиғи учун диплом, пул мукофотидан ташқари телевидение ва радиода ўз ижод намуналарини бериши учун бир йиллик бепул лицензия тақдим этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг