Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эртага ишга хизмат машинасида бора кўрманг!

Эртага ишга хизмат машинасида бора кўрманг!

Эртага, 25 май куни давлат ташкилотлари ва идоралари ходимлари учун навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади. Ушбу кунда хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

​Мазкур чеклов 2026 йил 25 мартда қабул қилинган «Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умумиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 46-сонли фармон талабларига асосланади. Ҳужжатга мувофиқ, ҳар ойнинг 10 ва 25-саналарида мамлакатимизда «Автомобилсиз кун» ва «Автомобилсиз ҳафта» акцияларини ташкил этиш белгиланган.

Фармон талабларига риоя қилмаган ва белгиланган кунларда хизмат автотранспортидан фойдаланган давлат хизматчиларига нисбатан интизомий чоралар кўрилиши мумкин.

Агар акция санаси иш кунига тўғри келадиган бўлса, хизматда бўлган ҳайдовчиларнинг иш ҳақи тўлиқ сақлаб қолинади.

Акциянинг асосий мақсади — шаҳарларда атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ҳамда аҳоли ўртасида экологик маданиятни шакллантиришдан иборат.

​Масъул идоралар ходимларидан ушбу талабларга амал қилишлари ҳамда белгиланган кунларда иш жойига етиб олиш учун альтернатив транспорт воситаларидан фойдаланишлари сўралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг