Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда томорқадан самарасиз фойдаланган 49 фуқарога қўшимча солиқ ҳисобланди

Навоийда томорқадан самарасиз фойдаланган 49 фуқарога қўшимча солиқ ҳисобланди

Фото: «Спутник»

Навоийда томорқадан самарасиз фойдаланган 49 фуқарога қўшимча 11,8 миллион сўм солиқ ҳисобланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашрининг Навоий вилоятидаги мухбири хабар берган.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Орзумурод Умаров берган маълумотга кўра, яна бир бир қатор тақдимномалар кўриб чиқилаяпти.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 18 мартдаги «Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ердан самарали фойдаланишни ташкил этиш, мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Мазкур ҳужжатда деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан унумли фойдаланишини ташкил этиш чоралари белгиланган. Томорқа ерларида аҳоли мевали ва манзарали дарахтлар экмаганлиги, чорва моллари сотиб олмаганлиги, иссиқхона барпо этмаганлиги, шу жумладан, ер участкаси ободонлаштирмаганлиги аниқланса махсус ишчи-гуруҳи томонидан огоҳлантириш хати тайёрланади ва деҳқон хўжалиги бошлиғи ёки томорқа ер эгасига берилади.

Белгиланган муддатда ер эгалари томонидан камчиликлар бартараф этилмаса, ер солиғининг уч баробари миқдорини қўллаш юзасидан туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг