Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўтган бир йилда 73 минг ўзбекистонлик ҳаж ва умра зиёратларини амалга оширган

Ўтган бир йилда 73 минг ўзбекистонлик ҳаж ва умра зиёратларини амалга оширган

Ўтган бир йилда 73 минг ўзбекистонлик ҳаж ва умра зиёратларини амалга оширган. Бу ҳақда Дин ишлар бўйича қўмита бўлим бошлиғи Сирожиддин Саломов маълум қилди.

Қайд этилишича, мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида фуқаролар учун Ҳаж ва Умра зиёратлари юқори савияда ташкил этилиб, 2022 йилда 12 045 нафар зиёратчилар Ҳаж амалларини, 61 мингдан ортиқ зиёратчилар Умра амалларини адо этганлар. 

«Фуқароларимизнинг муқаддас зиёратга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондириш мақсадида Жамоатчилик кенгаши қарори асосида Ҳаж ва Умра сафарларини ташкил этиш янги босқичга кўтарилди.

Хусусан, Умра сафарига борувчи зиёратчилар сонини белгилаш бўйича квота олиб ташланди, натижада республикамизнинг айрим ҳудудларида навбатлар тугатилди, баъзиларида эса навбатларининг сезиларли даражада камайишига эришилди», – дейди Қўмита мутасаддиси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг