Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Андижондан иккита парвози бекор қилинди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Андижондан иккита парвози бекор қилинди

Иллюстратив фото

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» расмий сайтида хабар берилишича, бугун, 16 декабр куни HY-049/HY-050 Андижон – Самарқанд – Андижон ҳамда HY-092 Андижон – Тошкент қатновлари мажбурий бекор қилинди. Таъкидланишича, Boeing 757 самолётининг парвози техник сабабларга кўра бекор қилинган.

«Йўловчилар бекор бўлган қатнов авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар.

Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз», дейилади компания хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг