Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзатом» Россия томони билан кам қувватли АЭС қуриш бўйича навбатдаги ҳужжатни имзолади

«Ўзатом» Россия томони билан кам қувватли АЭС қуриш бўйича навбатдаги ҳужжатни имзолади

«Ўзатом» Атом энергияси агентлигининг Атом электр стансияси қурилиши дирекцияси ва «Атомстроэкспорт» АЖ («АСЭ» АЖ, «Росатом»нинг муҳандислик бўлими) Ўзбекистонда қурилажак кам қувватли атом электр станцияси (КҚАЭС) қурилиш майдончасида ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзолади.

Ҳужжат Ўзбекистон Ҳукумати ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори Азим Аҳмедхўжаев ва «Росатом« давлат корпорацияси бош директори ўринбосари – Халқаро фаолият блоки директори Николай Спасский иштирокида имзоланди.

Қайд этилишича, ҳужжатнинг имзоланиши қурилиш майдончасида лойиҳани амалга ошириш учун тайёрлов ишлари, лойиҳалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда лицензиялаш ишларини амалга оширишнинг фаол босқичга ўтишини таъминлайди.

«Бугун имзоланган баённома томонларнинг норматив ва молиявий мажбуриятлари нуқтаи назаридан устувор шартларнинг бажарилишини белгилаб беради. Росатомнинг муҳандислик бўлими КҚАЭСни жойлаштириш учун лицензия олиш ва қурилиш майдончасида қидирув ишларини олиб бориш бўйича фаол босқичга ўтишни бошлайди», – дейди АСЭ АЖ Марказий Осиёда атом электр станцияларини қуриш лойиҳалари директори Павел Безруков.

АЭС лойиҳаси бўйича дастлабки ишлар ёзнинг июн ойида бошланган бўлиб, унда бўлажак атом электр станцияси қад ростлайдиган майдонда биринчи қурилиш Штаби жойлаштирилган эди.

Маълумот учун, 2024 йил 27 майда имзоланган шартнома Россия лойиҳаси бўйича Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида умумий қуввати 330 МВт (ҳар бири 55 МВт дан 6 та реактор) бўлган атом электр станциясини қуришни назарда тутади. АЭС қурилиши бўйича бош пудратчи «Атомстроэкспорт» АЖ ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг