Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«O‘zLiDeP» Самарқандда фуқарога арзон уй-жой олиб берди

«O‘zLiDeP» Самарқандда фуқарога арзон уй-жой олиб берди

Жорий йил 27 январь куни «O‘zLiDeP» Пайариқ туман Кенгаши томонидан «Ғаллакор» МФЙ ҳудудидаги Халқобод хизмат кўрсатиш ва сервис коллежида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда «Кўлтўсин» МФЙга қарашли «Ўртатўсин» қишлоғида яшовчи 70 ёшли Зарбуви аянинг арзи кўпчиликнинг диққатини тортган эди. Онахон 1984 йилда туғилган, болаликдан ногирон Дилноза Ҳамдамованинг ногиронлик аравачаси фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолганидан шикоят қилганди.

«Отасининг вафотига ҳам 4 йил бўлди. Ҳозир ўғлимнинг қарамоғида яшаяпмиз. Ўзим қариб қолдим, ишлашга кучим етмайди. Қизим ногиронлик аравачасига муҳтож, шунга амалий ёрдам беришингизни сўрайман», деган эди онахон ўша сайёр қабулда.

Мазкур масалани ҳал этиш борасида халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан Пайариқ туман хокимлигига депутатлик сўрови юборилди. Сўровга жавобан, партия вилоят кенгашига Пайариқ туман хокимлиги томонидан Д.Ҳамдамовага туман соғлиқни сақлаш бирлашмасига қарашли ижтимоий ёрдам бўлими ногиронлик аравачаси берилганлиги ҳақида жавоб хати келди.

Хатда шунингдек, Дилноза Ҳамдамова 2019 йил дастурига кўра, туманда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган арзон уй-жойларни олувчилар рўйхатига қўйилганлиги маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг