Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуролини ихтиёрий топширганларни мукофотлаш учун ҳар йили 1,1 млрд сўм ажратилади – лойиҳа

Қуролини ихтиёрий топширганларни мукофотлаш учун ҳар йили 1,1 млрд сўм ажратилади – лойиҳа

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан рўйхатга олинмаган қуролни, патронларни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

Унга кўра, ноқонуний муомаладаги қурол ва унинг патронларини ўз ихтиёри билан топширганлик учун мукофот пуллари, шунингдек 1974 йилгача ишлаб чиқарилган ўқотар қуролни топширган шахсларга эса уни имтиёзли асосда олиш ҳуқуқи тақдим этилади.

Қурол ва патронларни ўз ихтиёри билан топширган аризачининг хоҳишига кўра пул мукофоти нақд шаклда ёки унинг ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан тўлаб берилади.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, қуроллар (ўқотар қурол, электрошокер, газли қурол кабиилар)ни ихтиёрий топшириш жисмоний ва юридик шахсларни БҲМнинг 15 баробаридан 200 баробаригача, патронларни ихтиёроҳий топшириш эса БҲМнинг 1 баробаридан 2 баробаригача пул кўринишида мукофотлаш учун асос бўлади.   

Қайд этилишича, 2023 йилдан бошлаб ушбу мақсадлар учун Давлат бюджетининг харажатлари параметрларида тегишли маблағлар назарда тутилади.

Маълумот учун, Ички ишлар органларига йиллик ўртача ҳисобда топшириладиган қурол ва патронларнинг сони ҳамда лойиҳада назарда тутилган пул мукофоти миқдорлари бўйича ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳанинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили тахминан 1 млрд. 135 млн. 449 минг 100 сўм ажратилишини талаб этади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг