Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда Ўзбекинстон фуқаролари бўлган автомобиль юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Қурбон бор

Россияда Ўзбекинстон фуқаролари бўлган автомобиль юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Қурбон бор

Бугун эрта тонгда Россиянинг Саратов вилояти Федоровский туманида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган енгил автомобиль юк машинаси билан тўқнашиб кетди. ЙҲТ оқибатида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган, бир киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш вазири Олег Костин маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 20 март куни соат 1:46 (Тошкент вақти билан 2:46) да А-298 Ершов-Энгелс автомагистралидаги Плёс қишлоғига бурилишда содир бўлган. ЙТҲ оқибатида, беш киши жароҳат олган ҳамда 25 ёшли йигит ҳалок бўлган. Аниқланишича, жароҳатланган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароларининг ёшлари 20-30 ларда.

«Бир киши бош мия очиқ жароҳати, кўкрак қафаси шикастланиши, учинчи даражали кома ҳолатда, аҳволи ўта оғир. Иккинчисида бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, бел умуртқаси жароҳати, шок, аҳволи оғир. Учинчиси бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, умуртқа поғонасининг шикастланиши, оғир аҳволи. Тўртинчиси бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, аҳволи ўртача оғирликда», – деб ёзган Олег Костин.

Ўзбекистонликлар Федоровский туман касалхонасига ётқизилган, улардан икки нафари реанимацияга жойлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг