Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда диний экстремизм таъсирига тушган 226 киши қидирилмоқда

Самарқандда диний экстремизм таъсирига тушган 226 киши қидирилмоқда

Фото: Спутник

Самарқанд вилоятида диний экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолган 241 нафар шахс қидирилаётган эди. Сўнгги 5 ой ичида уларнинг оила аъзолари билан ўтказилган тарғибот ва тезкор қидирув тадбирлари натижасида 15 нафари яшаш манзилларига қайтарилган. 13 нафари авф этилган. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар берди.

Таъкидланишича, вилоятда диний экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолиб махсус ҳисобда турган 1 623 фуқаролар рўйхатдан чиқарилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида 11 та диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноят аниқланиб, 12 нафар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Уларнинг 8 нафари пул топиш мақсадида хорижга бориб, интернет орқали экстремистик гуруҳга қўшилган, 4 нафари эса диний ақидапарастликни тарғиб қилган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг