Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тиббиёт коллежи ва техникумларига кириш тест синовлари қачон ўтиши маълум бўлди

Тиббиёт коллежи ва техникумларига кириш тест синовлари қачон ўтиши маълум бўлди

2022-2023 ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум)га кириш тест синовлари 3 октябрдан 8 октябрга қадар 2 сменада ўтказилади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.

Бунда тест синовлари:

1-сменада 09:00 дан 12:00 гача;

2-сменада 14:30 дан 17:30 гача бўлиб ўтади.

Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фандан ўтказилади.

Барча тест топширувчилар учун мажбурий фанлар қуйидагилар:

  •  она тили;
  • математика;
  • Ўзбекистон тарихи.

Талабгорларга мутахассислик фанларидан 30 тадан, мажбурий фанлардан 10 тадан жами 90 та тест топшириғи берилади.

Тестларни ечиш учун 3 соат вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун:

  • 1-мутахассислик фанида — 3,1 баллдан (жами 93 балл);
  • 2-мутахассислик фанида — 2,1 баллдан (жами 63 балл);
  • мажбурий фанларда — 1,1 баллдан (жами 33 балл) берилади.

Талабгорлар рухсатномани ДТМнинг my.dtm.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин.

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тегишли рухсатнома билан келишлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 27 та тиббиёт коллежи, 47 та Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумлари фаолият юритади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг