Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Xabar.uz» порталининг русча версияси ишга тушди

«Xabar.uz» порталининг русча версияси ишга тушди

«Xabar.uz» порталининг рус тилидаги бўлимидан скриншот.

Фото: «Xabar.uz»

Фаолиятини бошлаганига тўрт ой бўлган «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали энди ўз янгиликларини рус тилида ҳам тақдим этади. Кеча, 1 майдан бошлаб порталимизнинг русча версияси тест режимида ишга туширилди.

Рус тилида сўзлашувчи бошқа халқлар вакиллари ҳам эндиликда хабарларимиздан бохабар бўлишади. «Xabar.uz»нинг русча версиясида энг тезкор хабарлар, Ўзбекистон ва хорижда рўй бераётган муҳим воқеа-ҳодисаларнинг тафсилотлари, таҳлилий-танқидий мақолалар, статистик маълумотлар ва бошқа кўплаб мавзулардаги материалларни ўқишингиз мумкин.

Порталнинг рус тилидаги версиясини кўриш учун браузерингиздан xabar.uz/ru манзилига ўтсангиз кифоя.

Эслатиб ўтамиз, сайт айни пайтда тест режимида ишламоқда. Шу боис ўқувчиларимиздан айрим хато-камчиликлар аниқланганда, бу ҳақда бизга хабар беришларини илтимос қилиб қоламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг