Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зангиотада акушер-гинеколог пора билан қўлга тушди

Зангиотада акушер-гинеколог пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Зангиота тумани Тиббиёт бирлашмасининг гинекология бўлими акушер-гинеколог шифокори С.М. шахсий манфаатларини кўзлаб, фуқаро Г.Х.нинг 4 ойлик ҳомиласини тушириб бериш эвазига таъмагирлик йўли билан 1 млн. 400 минг сўм пулни пора тариқасида олганда ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар тарқатди.

Шунингдек, тадбирда фуқаро Г.Х.нинг 16 ҳафталик ҳомиласи борлиги аниқланиб, ҳомиладорлик муддати 12 ҳафтадан ортиқ бўлган шахснинг ҳомиласини сунъий тушириш мумкин эмаслиги ҳақида акушерлик-гинекология шифокор бўйича мутахассиснинг хулосаси олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани Тиббиёт бирлашмаси гинекология бўлими акушер-гинеколог шифокори С.М.га нисбатан Ўзбекситон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг