Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Батарея яроқлими-йўқми? Аниқлашнинг энг осон усули (видео)

Батарея яроқлими-йўқми? Аниқлашнинг энг осон усули (видео)

Фото: «Tz.de»

Уйимизда кўпинча батареялар тўпланиб қолади, баъзида яроқлиси эскиларига қўшилиб кетади. Уни қандай ажратиб олиш мумкин? Синалган усуллар: соат ёки пультга қўйиб ёки тестер ёрдамида аниқлаш. Бироқ бундан ҳам осон йўли бор.

Батареяларни бир неча сантиметр баландликдан бирма-бир текис сиртга секин ташлаб кўринг. Айримлари тик туриб қолади, бошқалари ағдарилиб кетади. Ана шу тик туриб қолганларининг ичида қуввати бор, қолганлари эса бўшаган. Бундай ҳолатга сабаб шуки, батареяларнинг ичида гелсимон масса бор. Қуввати тугаган батареяда бу масса қотиб қолади ва баланддан ташланганда сапчиб кетиб, ёнига думалаб кетади. Хуллас, «бўш қоп тик турмас» деган ақлли гап батареяларга ҳам тегишли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг