Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Диетолог ўқувчи учун энг яхши нонуштани маълум қилди

Диетолог ўқувчи учун энг яхши нонуштани маълум қилди

Фото: «Missis.top»

Болалар эрталабдан етарли миқдорда оқсил қабул қилиши жуда муҳим. Бу уларнинг ўсиши учун зарур, дейди диетолог Марина Макиша.

«Бу котлет, қизил балиқ ва пишлоқли сэндвич бўлиши мумкин», — деб изоҳлайди мутахассис.

Шунингдек, нонуштага қанд қўшилмаган сут ёки қатиқ маҳсулотлари тўғри келади. Фақат боланинг сут маҳсулотларини яхши ҳазм қила олишини текшириш керак. Чунки сут маҳсулотлари нархи борасида кальцийнинг энг мақбул манбаи ҳисобланади.

«Кальций болаларга жуда зарур, чунки уларнинг суяк скелети ўсади. Кальцийсиз меъёрда ўсмайди», — деб огоҳлантиради диетолог.

Шунинг учун эрталабки таомномага творог, йогурт, сутли тоблама ва ҳоказоларни киритиш мумкин. Шакарсиз сут маҳсулотлари ўқувчиларда ҳуснбузаларни келтириб чиқармайди.

Тезпишар бўтқаларни эса Мякиша таомномадан бутунлай чиқариб ташлашни маслаҳат беради. Чунки уларнинг таркибида фойдали моддалар деярли йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг