Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фотосуратдаги фонни ўчириш. Бу жуда осон!

Фотосуратдаги фонни ўчириш. Бу жуда осон!

Дейлик сизда бирон-бир фотосуратдаги фонни зудлик билан алмаштириш зарурати пайдо бўлди. Сизда эса фотомуҳаррир иловаси йўқ. Нима қилиш керак?

Энг яхши чора — нейротармоқ. Бунинг учун интернет бўлса бас.

Ана шундай нейротармоқлардан бири Remove.bg манзилида жойлашган. Бу онлайн-хизмат кадрдаги инсон суратини ўзи аниқлайди ва фонини ўчириб ташлайди. Бу бепул хизматдан ҳамма фойдаланиши мумкин.

Онлайн-хизмат суратдаги ҳайвонлар ва объектларни ҳам аниқлай олади, аммо сифатига одамларнинг суратичалик кафолат бера олмайди.

Демак, бир зумда фонсиз сурат тайёрлаш учун қуйидагича йўл тутасиз:

  1. Сайтга киринг (https://www.remove.bg/).
  2. Фотосуратни юкланг ёки унинг URL-ҳаволасини жойлаштиринг.
  3. Атиги 5 сонияда сиз жойлаштирган сурат қайта ишланади, уни сақлаш учун «Download» тугмаси босилса кифоя.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг