Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Gmail» орқали ўз-ўзидан ўчиб кетувчи мактуб юборишни биласизми?

«Gmail» орқали ўз-ўзидан ўчиб кетувчи мактуб юборишни биласизми?

Фото: «Techcrunch.com»

«Gmail» юборилган мактублар белгиланган муддатдан сўнг ўз-ўзини ўчириб ташлайдиган функцияни жорий этди. Мазкур функциядан фойдаланиш учун почтанинг янги дизайнига ўтиш керак, деб хабар беради «Лайфхакер».

Почтанинг янги дизайнига ўтилганидан сўнг, қуйидаги амаллар бажарилади:

  1. «Ёзиш» тугмаси босилади.
  2. Соат тасвири туширилган қулф белгиси танланади.
  3. Мактубнинг қанча муддатга сақланиб қолиши белгиланади.

Агарда фойдаланувчи белгиланган муддат ичида уни очмаса — мактуб ўчиб кетади. Бундан ташқари, шу турдаги хабарларни кўчириб олиш ёки принтер орқали босиб чиқаришнинг ҳам иложи йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг