Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзингизни яхши ҳис қилишнинг 5 та оддий усули  

Ўзингизни яхши ҳис қилишнинг 5 та оддий усули  

Фото: «Журнал Здоровье»

Мақтовларни қабул қилинг

Эҳтимол, кимдир сизни ёки ишингизни мақтаганда кайфиятингиз кўтарилгандир. Олқиш иш унумдорлигини ҳам оширади. Шунинг учун мақтов эшитиш жуда зарур. Ўзингиз ҳам бировлардан ширин сўзингизни, олқишларингизни аяманг.

Ортиқ вазнни йўқотинг

Ортиқча вазндан қутулиш узоқ вақтдан бери бизнинг фикру зикримизни эгаллаб олган: ким нима деса бир қилиб кўрамиз. Нафақат вазн йўқотиш, балки танани чиниқтириш ҳам жуда муҳим: югуриш, тўғри овқатланиш, сайр қилиш, спорт залига бориш керак. Буларнинг бари кайфиятни кўтаради.

Мутолаа

Биз ўқимишли одамларга қойил қолишга одатланганмиз. Кўпинча у ёки бу соҳада билимимиз етишмаслиги учун ўзимизни айблаймиз. Шунинг учун кўп китоб ўқиш керак. Мутолаа завқини бошқа ҳеч нарса бера олмайди.

Эски дўстлар билан алоқани тиклаш

Баъзи яхши одамларни йўқотамиз. Бошқа жойларга, шаҳарларга ёки давлатларга кўчиб ўтамиз, иш жойлари ва таълим муассасаларини ўзгартирамиз. Ҳамма билан алоқаларни сақлаб қолиб бўлмайди, аммо эски дўстлар билан учрашиш ёки телефонлашиш ҳар доим ёқимлидир. Агар сизга ҳеч ким қўнғироқ қилмаса, нега энди ўзингиз қилмаслигингиз керак?

 Саришталик

Энг сўнггига энг муҳимини қолдирамиз. Саранжом-саришталик энг керакли нарса. Ҳозиргина тозаланган ва йиғиштирилган хона кайфиятингизни кўтаради. Кўпинча кайфиятнинг кўтарилиши учун компьютер столини ёки қаттиқ дискдаги нарсаларни тартибга солиш кифоя.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг