Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кўкариб кетган картошкани истеъмол қилиш мумкинми?

Кўкариб кетган картошкани истеъмол қилиш мумкинми?

Фото: «Клуб любителей дачи»

Германиянинг Озиқ-овқат таъминоти федерал маркази мутахассиси Ҳаралд Зайтснинг билдиришича, қай усулда тайёрланишидан қатъи назар, кўкарган картошкани ейиш хавфли бўлиши мумкин. Савол туғилади: соғ картошкани қандай аниқласа бўлади? Жавоби оддий: картошканинг ташқи кўринишидан.

Картошкада ўсимталар чиқишни бошлагач, унда соланин заҳарли моддаси ҳам пайдо бўлади. Картошкада ўсимталар қанча кўп бўлса — заҳар ҳам кўп. Демак, юмшаб, сарғайиб қолган картошкани овқатга умуман ишлатмаган маъқул. Агар кўкариб кетган жойларини кесиб олиб ташлашга уринсангиз ҳам, барибир, картошканинг кўринишидан соғ жойларида заҳар қолиб кетади. Мабодо бир нечта куртак пайдо бўлгану картошканинг ўзи яхши сақланган бўлса уни бемалол овқатга ишлатишингиз мумкин.

Экспертлар кичкина картошкаларда бештадан ортиқ, катта картошкаларда саккизтадан ортиқ куртак бўлса, емасликни тавсия этишади. Картошка ўсимталари туфайли пайдо бўлган соланин инсоннинг овқат ҳазм қилиш тизими бузилишига, бош оғриғига, ҳатто нафас олиш муаммоларига сабаб бўлиши мумкин экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг