Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус профилактикасида цитрус мевалар фойдасиз — эксперт

Коронавирус профилактикасида цитрус мевалар фойдасиз — эксперт

Фото: «Pixabay»

Вируслар, жумладан, коронавирус профилактикасида ва ундан даволанишда цитрус меваларни истеъмол қилиш ёрдам бермайди. Роспотребнадзор Марказий эпидемиология илмий тадқиқотлар институти молекуляр диагностика маркази етакчи эксперти Михаил Лебедев бу ҳақда «РИА Новости»га маълум қилган.

«Цитрус мевалар умумий иммунитетни мустаҳкамловчи, тана ҳароратини пасайтирувчилар деб ҳисобланади. Аммо худди бошқа нафас йўллари орқали юқувчи касалликларда бўлгани каби, коронавирус профилактикасида ҳам муҳим аҳамиятга эга эмас», — деди Лебедев.

Коронавирусга қарши энг яхши чора, биринчи навбатда, гавжум жойларга бормаслик, йўталаётган ва акса ураётган одамлардан иложи борича узоқроқ юриш, деди эксперт. Коронавирус билан касалланганлар ёки карантиндагилар билан яқин мулоқотда бўлишни-ку айтмасаям бўлади.

«Жамоат жойларидан қайтишингиз билан қўлларингизни совунлаб яхшилаб ювинг, бурнингизни сувда чайинг», — эслатиб ўтди эксперт.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг