Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кундузги уйқу учун энг қулай палла

Кундузги уйқу учун энг қулай палла

Фото: «52pk.com»

Биология фанлари доктори Владимир Дороховнинг айтишича, кундузги уйқу учун 20 дақиқа ҳам етарли. Фақат тўғри вақтни топсангиз бас. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзмоқда.

Агарда уйқу 20 дақиқадан ошиб кетса, у чуқурлашиб кетади. Тўлиқ чиқиб кетиш учун вақт керак бўлади. Бунинг номи «уйқу инерцияси», — деди мутахассис.

Чуқур уйқудан чиқиб кетиш 20—40 дақиқа талаб қилади, ишхона шароитида бу жуда ноқулайлик туғдиради. Бироқ, агарда кундузги иш кунингиз қаттиқ тартибли бўлмаса, бир соатлик уйқу айни муддао — кечгача тетик юрасиз, дейди Дорохов.

Кундузги уйқу учун энг қулай палла — соат 13 дан 15 гача бўлган вақт.

«Организмимизнинг ўзи шу пайтда (соат 13—15 оралиғи) табиий равишда уйқуга мойиллик сезади. Соат 17 дан кейин ухлаш эса ярамайди — тунги уйқудан маҳрум бўласиз», — огоҳлантирди мутахассис.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг