Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мутахассис ҳали коронавирусга чалинмаганларга муҳим тавсиялар берди

Мутахассис ҳали коронавирусга чалинмаганларга муҳим тавсиялар берди

Фото: «Signal2forex.com»

Хусусий амалиёт шифокори, иммунолог Владимир Болибок COVID-19га чалинмаганларнинг иммунитети пандемияни енгишга ёрдам берадими-йўқлигини тушунтирди.

Унинг сўзларига кўра, коронавирусга чалинган ёки эмланганлар сони доимий равишда ўсиб боради ва шу билан инсониятда иммунитет ҳосил бўлади. Аммо ҳали коронавирус билан касалланмаган ва эмлашни истамаганлар танадаги иммунитет уларни қутқаради деб умид қилмасликлари керак, дейди аллерголог-иммунолог Владимир Болибок.

Агар одамда иммунитет бўлмаса ва у инсонлар билан алоқага кирса, касал бўлиб қолиш хавфи мавжуд. Ва унинг дастлабки ҳолатига қараб, енгил шаклда ёки коронавирус инфекцияси билан жуда оғир шаклда касал бўлиши мумкин.

«Жамоавий иммунитет ишлаб чиқилгунга қадар катта тадбирларни ташкил қилишда шошмаслик керак», — дейди мутахассис «Спутник» радиосига берган интервьюсида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг